Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Асадов таълим соҳасидаги янгиланишларнинг асосий мазмунини тушунтирди

Шерзод Асадов таълим соҳасидаги янгиланишларнинг асосий мазмунини тушунтирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан изоҳ берди.

Унинг қайд этишича, икки вазирликни бирлаштиришдан асосий мақсад — таълимнинг барча босқичларини ягона тизимда бошқариш ва сифатни алоҳида назорат қилишдан иборат.

Янги Таълим ва илм-фан вазирлиги боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг операцион жараёнлари, таълим талаблари, лицензиялаш ва аккредитация учун масъул бўлади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ва натижаларини таҳлил қилиш билан шуғулланади. Бу жараён «Ўзбек мактаби битирувчисининг портрети» асосида йўлга қўйилади. Президентнинг 28 сентябрдаги тақдимотида ҳам янги мактаб битирувчиси моделида замонавий кўникмалар, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятига урғу берилган эди. 

Президент Администрацияси ва унинг ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳ янги вазирлик тузилмаси, иш жараёнлари ҳамда ислоҳотнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқади.

Олий таълимда эса давлат аралашувини камайтириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш, нодавлат сектор учун имкониятларни ошириш ва сифатни рақобат ҳамда бозор талаби орқали шакллантириш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг