Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таълим тизими ва Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Таълим тизими ва Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари билан таълим тизими ҳамда Президент Администрациясида қатор кадрлар тайинлови амалга оширилди.

Илҳом Тоҳирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент фармони билан Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Янги тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг