Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

Бу Президент фармонида белгиланди.

Янги вазирлик мактабгача таълимдан бошлаб олий таълим ва илмий фаолиятгача бўлган йўналишларни ягона бошқарув тизимига бирлаштиради.

Ислоҳотдан асосий мақсад мамлакатда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Шунингдек, таълимнинг барча босқичлари ўртасида узвийлик ва давомийликни таъминлаш кўзда тутилган. Яъни мактабгача таълим, мактаб таълими, олий таълим ва илмий фаолият ягона тизим доирасида мувофиқлаштирилади.

Фармонда соҳада самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, турли таълим босқичлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва вазирликнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш ҳам назарда тутилган.

Янги тузилма орқали таълим ва илм-фан соҳасида давлат сиёсатини ягона ёндашув асосида амалга ошириш мақсад қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг