Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сурхандарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баʼзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, шимолий ва чоʻл ҳудудларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

Тошкентда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 29-31° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг