Тошкентдаги айрим кўчаларни қайта номлаш таклиф этилмоқда
Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзe ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясига Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманлари ҳокимликларининг туманлар ҳудудидаги айрим мавзe ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлари келиб тушган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қонунчиликка мувофиқ, маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида пойтахт аҳолисидан Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзe ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш юзасидан ўз фикрини https://geonom.tashkent.uz сайтида билдиришни сўрамоқда.
Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
- Оғзаки равишда: +998 (71) 210 04 13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00дан 17:00гача) мурожаат қилиш орқали;
- Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
- Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.
Фикрларни 25 май кунидан 8 июнга қадар қолдириш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter