Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эмомали Раҳмон Тожикистондаги ўзбеклар учун ўзбек мактабларини очишни буюрди

Эмомали Раҳмон Тожикистондаги ўзбеклар учун ўзбек мактабларини очишни буюрди

Фото: Ховар миллий ахборот агентлиги

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 14 август куни Турсунзода шаҳрида сўзлаган нутқида мамлакатда яшаётган ўзбеклар учун ўз тилида таълим олиш ва миллий маданиятини асраб-авайлаш имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

У шаҳарда истиқомат қилаётган ўзбеклар учун мактаблар қуриш, ўзбек тилида дарслик ва китоблар нашр этиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, ўзбек тилида таълим олишни истаганлар учун зарур шароитларни яратиш, ёшларнинг олий таълим олиши учун олий таълим муассасаларида ўзбек тилида таълим берувчи факултетлар очиш масаласини кўтарди.

«Улар ўз тили, маданияти ва миллий урф-одатларини тўлақонли бажарсинлар», — деди Эмомали Раҳмон.

Тожикистон раҳбари Ўзбекистон билан бу борада келишувга эришилганини ҳам маълум қилди. Унга кўра, Тожикистон ўз ҳудудида яшаётган ўзбеклар учун, Ўзбекистон эса мамлакатда истиқомат қилаётган тожиклар учун зарур шароитларни яратиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг