Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкентда ҳарорат 36 даражагача тушиши кутилмоқда

Бугун Тошкентда ҳарорат 36 даражагача тушиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33–38 даража, жанубда 40–42 даражагача бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 12–14 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36–38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28–33 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг