Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шимоли-шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28–33 даража бўлади.
Тошкент шаҳрида кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Эрталаб қисқа муддатли енгил ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий йўналишда 5–10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 28–30 даражани ташкил этади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Шимоли-шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18–23 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter