Ўзбекистон: оқ-қора тарихдан тараққиётнинг янги ранглари сари
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида «Комсомольская правда» нашрида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори ўринбосари, сиёсий фанлар доктори (PhD) А.Юсуповнинг «Узбекистан: от черно-белой истории к новой палитре развития» («Ўзбекистон: оқ-қора тарихдан тараққиётнинг янги ранглари сари») номли таҳлилий мақоласи эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистоннинг 35 йиллик мустақиллик даврида босиб ўтган йўли, мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва тараққиётнинг янги босқичи ҳақида фикр юритилади.
Қайд этилишича, собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий модели “оқ-қора” тусда, яъни қатъий марказлашган ва ёпиқ эди. Собиқ тизимнинг икки асосий қутби (“ранги”) маъмурий-буйруқбозлик бошқаруви ва хомашёга қарамликдан иборат эди. Мамлакат асосан пахта, олтин ва газ экспорти билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинар эди.
“Оқ-қора” тарихдан янги босқичга ўтиш — бу ҳаётнинг бир хил тусдаги ҳолатидан ранглар ва имкониятлар хилма-хиллиги сари ўтишини англатувчи парадигма алмашинувидир.
Муаллиф фикрича, мустақиллик авлоди мамлакат тасвири ва манзарасини тубдан ўзгартирмоқда. Бу авлод учун мустақиллик — ўтган асрдаги сиёсий бурилиш ҳақидаги хотира эмас. Бу авлод совет даври тажрибаси ва дунёқараши таъсирида шаклланмаган.
А.Юсуповнинг мақоласи шунингдек, Германиянинг «Ostdeutsche Allgemeine» нашрида «Vom starren Zentralismus der Vergangenheit hin zu Offenheit und Diversifikation» («Ўтмишнинг қатъий марказлашувидан очиқлик ва диверсификация сари») сарлавҳаси остида эълон қилинди.
Мазкур мақолаларнинг рус ва немис тилларида чоп этилиши мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўли, амалга оширилган туб ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқаро ҳамжамият ва эксперт-таҳлилий доираларга етказишда муҳим аҳамиятга эга.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter