Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳаж» зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

«Ҳаж» зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахс  алдов йўли билан 1996 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уни ва 1964 йилда туғилган онасини бу йилги «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига ҳар бири учун 9 минг АҚШ долларидан, жами 18 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг