Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: ДХХ

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс ер участкасини ноқонуний сотишга уринишда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктирган. Улар мазкур фуқаронинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратилган 2 гектар ер майдонини сотишни режалаштирган.

Шахс харидорга ушбу ерни 490 минг АҚШ долларига сотишини, шунингдек мансабдор танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 50 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда 1993 йилда туғилган шахс 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур икки фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ер участкаларини ажратиш ва сотиш фақат қонун доирасида амалга оширилиши керак. Хусусан, барча жараёнлар фақат «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали шаффоф ва расмий тарзда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг