Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент «аравасини торта олмаётган» ҳокимлар бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилишини айтди

Президент «аравасини торта олмаётган» ҳокимлар бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилишини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев йиғилишда айрим раҳбарлар тадбиркорнинг масаласини ҳал қилиши ўрнига ўзини четга олаётгани, муаммо республика даражасига чиқса, айбини беркитиш учун ўзини оқлаб юргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот Президент даражасигача етиб борганини қидириш билан овора эканлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл, Чиноз (Салихов) туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмаси учун берилган тайёр пулга ҳалигача лойиҳа бошламагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бизнес инфратузилмасини яхшилаш учун ушбу туманларга бу йил республикадан қўшимча 262 миллиард сўм берилган.

Йиғилишда тегишли вилоятлар ҳокимларига номи айтилган туман ҳокимлари «аравасини торта олмаётган бўлса», бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг