Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистлар уюшмасининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди

Журналистлар уюшмасининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди

Бугун, 25 июн куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг VII конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Уюшманинг 2021–2025 йиллардаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026–2030 йилларга мўлжалланган ривожланиш концепцияси муҳокама этилди.

Шунингдек, Уюшманинг янги раҳбар органларини сайлаш, Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги ташкилий тузилмани тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, Шуҳрат Орипов уюшма раиси, Дилшод Бўриев эса унинг ўринбосари сифатида тасдиқланди.

Шу кунга қадар Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчиси бўлган Ҳолмурод Салимов «Янги Ўзбекистон» газетасида бўлим бошлиғи сифатида фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, Шаҳрибону Имомова ҳам уюшмаси раисига ўринбосар сифатида таништирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг