Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Маҳалла еттилиги» учун масъуллар, ҳокимлар ва банклар кучайтирилган режимга ўтади

«Маҳалла еттилиги» учун масъуллар, ҳокимлар ва банклар кучайтирилган режимга ўтади

Фото: Президент матбуот хизмати

Хоразмда ўрганилган камбағал оилаларда 48 минг нафар бола борлиги қайд этилди.

​Бироқ масъулларда ушбу ёшлар билан алоҳида шуғулланиш ва уларни ҳозирдан касб-ҳунарга жалб етиш бўйича махсус дастур мавжуд эмас.

​Вилоятнинг ҳар бир туманида камида 1-2 тадан техникум ва 4-5 тадан ўқув маркази фаолият юритаётгани кўрсатиб ўтилди.

​Ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаолларига мактаб, техникум ва ўқув марказларида камбағал оилалар фарзандлари учун қўшимча тўгараклар ташкил етиш вазифаси белгиланди.

​Хоразмда камбағал оилалардаги 10 мингдан зиёд аёл бола парвариши билан банд. Бундай оилалар фарзандларининг боғча қамрови 75 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.

​646 нафар коллеж ўқувчиси ҳамда олийгоҳ талабасининг ҳудуддаги янги лойиҳалардан келиб чиқиб, дуал таълим асосида касбий кўникмаларини ошириш имконияти бор.

​Шунингдек, камбағал оилалардаги пенсия ёшидаги ва ногиронлиги бўлган 526 нафар инсонга ижтимоий ёрдамни кучайтириш орқали парвариш билан банд оила аъзоларига даромадли меҳнат билан шуғулланиш учун имконият яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Хоразм мисолидаги таҳлиллар барча вилоятларга тааллуқли экани қайд этилиб, камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

​Мазкур тизимга мувофиқ, «маҳалла еттилиги» учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади.

​Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади.

​Банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳал этишга кўмаклашади.

​Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.

Йиғилишда маҳалла банкрилари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳалар билан ишлаш кўникмалари танқидий баҳоланди.

​Уларнинг аксарияти кимга кредит кераклиги, қайси лойиҳани лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағ ёки шартнома асосида молиялаштириш мумкинлигини тушунмаслиги қайд этилди.

​Банкирлар ва ҳоким ёрдамчилари лойиҳа тайёрлашдан олдин ҳамон «Гарови борми?»  деган саволни қўяётгани танқид қилинди.

​Тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётгани, кредитний қайтариш графиклари эса бизнес турига мослаштирилмагани кўрсатиб ўтилди.

​Кредитларни қайтариш муддатларини деҳқончилик, савдо ва бошқа бизнес йўналишларининг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш зарурлиги таъкидланди.

​Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг