Ногиронлиги бўлган шахслар янги шаклдаги ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади
ПФ–69-сон фармон билан мўътадил, оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ёки деменция ташхиси қўйилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун оилавий муҳитга яқин шаклдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатиш босқичма-босқич жорий этилади.
Жумладан:
- 2026 йил 1 июнгача «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
- 2026 йил 1 сентябргача уй шароитида қараб туриш хизмати;
- 2026 йил 1 октябргача кичик ҳажмли «Мадад» уйи хизмати;
- 2026 йил 1 ноябрга қадар «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати. Бунда ушбу хизмат:
– кичик ҳажмли «Мадад» уйларида ташкил қилинади;
– Ижтимоий реестрга киритилган руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг қонуний вакили билан имзоланадиган шартномага мувофиқ 1 йилда 1 маротаба шартномада белгиланган муддатда, бироқ кўпи билан 2 ҳафта давомида кўрсатилади.
2026 йил 1 июндан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар таркибига «Инсон» марказлари ходимлари киритилади.
2026 йил 1 июндан руҳий ҳолати бузилган шахсларга васий ёки ҳомий сифатида тайинланган шахсларнинг васийлик ёки ҳомийликдаги шахслар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши «Инсон» маркази томонидан мониторинг қилиб борилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter