Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Биринчи хоними ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қирғиз Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Туркия Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Биринчи хонимлари билан биргаликда Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди.

Биринчи хонимлар қирғиз халқ амалий безак санъати усталарининг ижодий ишлари намойиш этилган кўргазма билан танишдилар.

"Salbuurun" миллий федерацияси вакиллари меҳмонларга қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, қадимий овчилик анъаналари ҳақида маълумот беришди.

Дастур якунида "Enesay" қабул уйида олий мартабали меҳмонлар эътиборига Қирғизистон болалар мусиқа ва рақс жамоаларининг консерти томоша қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг