Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бўйлаб метан заправкаларга чекловлар киритилди (рўйхат)

Ўзбекистон бўйлаб метан заправкаларга чекловлар киритилди (рўйхат)

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига чеклов киритилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси хабар берди.

Қайд этилишича, чекловлар ҳокимликлар билан келишилган қарор асосида киритилган:

- Андижон вилоятидаги 143 та метан заправка иши соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Бухоро вилоятидаги 95 та метан заправка соат 6:00 дан 19:00 гача;

- Жиззах вилоятидаги 50 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Навоий вилоятидаги 51 та метан заправка соат 6:00 дан 19:00 гача;

- Наманган вилоятидаги 134 та метан заправка иши соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Сирдарё вилоятидаги 53 та метан заправка соат 6:00 дан 18:00 гача;

- Сурхондарё вилоятидаги 106 та метан заправка соат 6:00 дан 17:00 гача;

- Самарқанд вилоятидаги 135 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Тошкент шаҳридаги 78 та метан заправка иши соат 6:00 дан 23:00 гача;

- Тошкент вилоятидаги 117 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Фарғона вилоятидаги 173 та метан заправка соат 6:00 дан 18:00 гача;

- Хоразм вилоятидаги 94 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Қашқадарё вилоятидаги 116 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;

- Қорақалпоғистондаги 124 та метан заправка соат 6:00 дан 18:00 гача;

«Ҳудудгазтаъминот» бу чоралар вақтинча эканини, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини билдирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг