Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида сунъий интеллект имкониятлари кенг жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида сунъий интеллект имкониятлари кенг жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди.

Давлат раҳбари тиббиёт ходимларини яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклаб, уларнинг меҳнати учун миннатдорлик билдирди.

Қайд этилишича, сўнгги ўн йилда мамлакатда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги поликлиника ва шифохоналар ишга туширилиб, 58 мингта даволаш ўрни яратилган. Тиббий хизматлар ҳажми эса уч баравар ошган.

Илгари фақат хорижда бажарилган туғма юрак нуқсонларини даволаш, аъзолар трансплантацияси, робот жарроҳлиги ва бош миядаги мураккаб операциялар каби 100 дан ортиқ тиббий хизмат турлари энди Ўзбекистонда ҳам амалга оширилмоқда.

Президент тиббиётни рақамлаштириш жараёни хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини таъкидлади.

«Яқинда бу тизимни сунъий интеллект имкониятлари билан янада бойитиб, шифокор ва ҳамшираларнинг ҳақиқий кўмакчисига айлантирамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, мамлакатда фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплаш мақсад қилинган.

Бунинг учун сўнгги йилларда умумий қиймати 1 миллиард долларлик 330 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган.

«Тошкент биофарма сити» кластери ҳамда Андижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятидаги фармацевтика эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг