Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда барча вилоят ва туманларни тугатиш режалаштирилмоқда

Қирғизистонда барча вилоят ва туманларни тугатиш режалаштирилмоқда

Фото: Turmush.kg

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий ислоҳотнинг иккинчи босқичи доирасида барча вилоят ва туманларни тугатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги директори Элчибек Жантаев «Кабар» радиоси эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги 7 та вилоят ва 40 та туман ўрнига янги маъмурий бирликлар — 20 дан ортиқ аймоқ ташкил этилади. Улар туманлардан каттароқ, аммо вилоятлардан кичикроқ бўлади.

Ислоҳот мавжуд туманларни бирлаштириш ва улар негизида йирикроқ маъмурий ҳудудлар — аймоқларни шакллантиришни назарда тутади.

Элчибек Жантаевнинг айтишича, масалан, Иссиқкўл вилоятини шимолий ва жанубий аймоқларга ажратиш мумкин.

Унинг таъкидлашича, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги кичик туманлар ривожланиш салоҳияти юқорироқ бўлган қўшни ҳудудлар билан бирлаштирилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий ислоҳотнинг икки йили давомида айил аймоқлари сони 452 тадан 231 тага қисқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг