Аскарларни уй қуришга жалб этган командир ҳибсга олинди
Қирғизистонда ўз уйининг қурилишига аскарларни жалб қилган Миллий гвардия командири ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Ҳарбий амалдор ўз қўл остидаги ҳарбийларни мунтазам равишда шахсий уйи қурилишига жалб қилганликда гумонланмоқда.
Улар орасида суткалик навбатчиликда бўлган аскарлар ҳам бор.
Ҳозирда командирга нисбатан лавозим ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter