Шахмат тожи учун баҳс олдидан Синдоров яққол устунликка эга
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) шахмат тожи учун кечадиган баҳс олдидан ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги ўзаро учрашувлар статистикасини эълон қилди.
Статистикага кўра, Синдоровнинг классик форматда яққол устунлиги кўзга ташланади — унда ўзаро учрашувлар ҳисоби вакилимиз фойдасига йирик 2,5 : 0,5 кўринишида. Блиц йўналишида ҳам Жавоҳир олдинда — 2:0. Рапидда эса кичик устунлик Гукеш томонида (1:0).
Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги (Salesforce FIDE World Championship 2026) унвони учун марказий баҳсга жорий йилнинг 24 ноябр — 12 декабр кунлари Швейцариянинг Женева шаҳри мезбонлик қилади. Ўшанда ҳар икки гроссмейстер ҳам 20 ёшда бўлади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter