Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йўловчилар учун ягона чипта тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда йўловчилар учун ягона чипта тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда темир йўл, ҳаво, автобус ва шаҳар жамоат транспорти хизматларини бирлаштирувчи «Бир йўл» ягона миллий рақамли транспорт платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Президентнинг маҳаллий йўловчи ташиш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжатга кўра, платформани 2028 йил 1 январдан жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Мазкур тизим орқали йўловчилар поезд, самолёт, автобус ва шаҳар жамоат транспортининг ҳаракат жадвали, йўналишлари, чипта нархлари ҳамда мавжуд бўш ўринлар ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, бир нечта транспорт туридан фойдаланиб сафар қилишни ягона буюртма ва тўлов асосида ташкил этиш имконияти яратилади.

Масалан, йўловчи самолётда бир шаҳарга бориб, у ердан поезд ёки автобусда сафарини давом эттириши керак бўлса, бутун йўналишни ягона платформа орқали режалаштириши мумкин бўлади.

Лойиҳада дастлабки синов тариқасида 2027 йил 1 июлдан «Тошкент аэропорти — Урганч аэропорти — Хива темир йўл вокзали» йўналишида ягона чипта тизимини жорий этиш чоралари кўрилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, поездлар, самолётлар ва автобусларнинг ҳаракат жадвалларини сунъий интеллект ёрдамида ўзаро мувофиқлаштириш назарда тутилган.

Бунда автобусларнинг ҳаракат вақти поездлар ва авиақатновлар жадвалига мослаштирилади.

Мазкур ўзгаришлар транспорт алмаштиришдаги ортиқча кутиш вақтини қисқартириш ва йўловчиларга қулайлик яратишга қаратилган.

«Бир йўл» платформасини ишга тушириш ҳозирча қарор лойиҳасидаги таклиф бўлиб, тизим амалда жорий этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг