Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги майдони 31,5 минг гектарга кенгаяди

Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги майдони 31,5 минг гектарга кенгаяди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Самарқанд вилоятидаги Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги майдонларини кенгайтириш чоралари белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги тасарруфида бўлган 31 минг 521 гектар ер майдони Пайариқ давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Ҳужжатга кўра, мазкур ерлар Пайариқ туманидаги «Дўстлик» ва «Халқобод» массивларида жойлашган бўлиб, улар давлат ўрмон фонди ерлари таркибига киритилади. Бу орқали ҳудуддаги ўрмонзорларни кенгайтириш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ҳамда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, қарор билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига бир ой муддатда Пайариқ давлат ўрмон хўжалигининг янги тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Қарор ижроси доирасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш ишлари ҳам амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг