Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

Пойтахт бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

Пойтахтдаги бекат инфратузилмасини тартибга солиш ва янгилаш бўйича ўтган йили бошланган ишлар давом эттирилмоқда. Рақамли транспорт маркази ташкил этилганидан буён бу вазифа янги марказ мутахассислари ва ходимлари томонидан мувофиқлаштириб келинмоқда.

Биринчи босқичда пойтахтнинг энг тирбанд 100 кмлик масофа ўрганилиб, 360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган аудит натижалари жамоат транспорти йўналишида бекатлар ўрнида халқ тилида «тижорат дўконлари» деб аталадиган 110 та савдо обекти жойлашганини кўрсатган. Улардан 61 таси бекат мажмуаси ҳудудига эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Пойтахт ҳокимлигига кўра, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилади.

«Шаҳар маъмуриятининг тегишли қарорига асосан барча бекатлар янгиланади. Рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга савдо нуқталарини ўрнатиш учун бошқа жой ажратиш орқали компенсация тўлаш механизми кўзда тутилган», – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, жаҳон амалиёти жамоат транспорти бекатларининг замонавий концепциялари бекат ҳудудида савдо объектларининг бўлмаслигини, йўловчиларнинг транспортни эркин ва хавфсиз кутишини, платформаларнинг етарлича кенг бўлишини ҳамда тирбандлик юқори бўлганда уларни кенгайтириш имкониятини, шунингдек, инклюзив муҳит яратилишини назарда тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг