Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқишни топширди

Президент 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида саноат ва экспорт кўрсаткичлари танқидий таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, биринчи чорак якунлари бўйича саноат режасини бажармаган 13 нафар ва экспорт ҳажмини камайтирган 15 нафар туман ҳокими интизомий жавобгарликка тортилган. Кўплаб раҳбарлар хулоса чиқариб, олти ойлик прогноз кўрсаткичларини бажарган бўлса-да, айрим ҳудудларда ўсиш суръати ҳануз пастлигича қолмоқда.

Хусусан, Янгиобод туманида саноат ўсиши режалаштирилган 5,7 фоиз ўрнига атиги 1,8 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам саноат ўсиши пасайган.

Экспорт йўналишида эса Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемир туманида ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.

Шу муносабат билан Президент Бош вазирга ушбу 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини бугуннинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари, шунингдек, тўққиз ой якунига қадар вазиятда ижобий ўзгариш бўлмаса, вилоят ҳокимларининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарларига нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг