Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда хусусий автомактаблар ёпилади

Қирғизистонда хусусий автомактаблар ёпилади

Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги барча хусусий автомактабларни ёпиб, фақат давлат таълим муассасаларида ҳайдовчиликка ўргатишни қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда президент маъмурияти раҳбари Каныбек Туманбаев маълум қилди, деб хабар беради «АКИpress».

Ҳозирча бу янгилик қачон кучга кириши номаълум.

Туманбаевнинг айтишича, автомактабларда ўқиш муддати ҳам ўзгаради – у 14 ойни ташкил этади. Бу вақт давомида ўқувчилар турли фаслларда амалий машғулот ўташ имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мактаб ўқувчиларига ҳам ҳайдовчилик дарслари ўтилиши мумкин. Бу 16 ёшга тўлган 11-синф ўқувчиларига тааллуқли бўлади.

Расмийнинг таъкидлашича, айни пайтда айрим фуқаролар хусусий автомактаблардаги дарсларга умуман қатнашмаяпти. Шу сабабли давлат ҳайдовчиларни тайёрлашни ўз назоратига олиш, яъни гувоҳномаларни фақат қонунга мувофиқ ва тўлиқ ўқув дастурини тамомлаганларгина олишини таъминлашга қарор қилган.

Ҳозирги вақтда Қирғизистонда ҳам давлат, ҳам хусусий автомактаблар фаолият юритади.

Шу билан бирга, 20 октябрдан бошлаб ҳукумат ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини лицензиялашни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.

Манба: kg.akipress.org

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг