Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб киришга имтиёзлар 3 йилга узайтирилади

Тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб киришга имтиёзлар 3 йилга узайтирилади

Сўнгги саккиз йилда хусусий клиника ва лабораториялар сони 3 карра кўпайиб, 9 мингга, улардаги шифо ўринлари эса 57 мингга етди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирда тиббий хизматларнинг 30 фоизи хусусий сектор томонидан кўрсатилаётгани, илғор ташаббуслар ҳам улардан чиқаётгани қувонарли ҳол эканини таъкидлаб, уларнинг хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича барча таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Хусусий тиббиёт клиникаларида кўрсатилаётган хизмат нархлари республика марказларидан арзон экани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга республика марказларидаги хизмат нархларини адолатлилигини кўриб чиқиш, хусусий клиникада худди шу хизматлар арзон ва сифатли бўлса, тиббий суғурта маблағини уларга тўлаб бериш топширилди.

Келгусида ҳам тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча шароитларни яратиш давом эттирилиши таъкидланди.

Хусусан, келгуси йилдан тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилади.

Умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича берилган имтиёз хусусий тиббиёт ташкилотларига ҳам қўлланади.

Замонавий кўп тармоқли клиникаларни ташкил қилиш ва уларни жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади.

Бу маблағлар келгуси йилдан бошлаб тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоиз ставкада берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг