Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гвардиола Ҳусановнинг ўйинига баҳо берди

Гвардиола Ҳусановнинг ўйинига баҳо берди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брайтон»га қарши ўйиндан (1:1) сўнг жамоа ҳимоясида илк бор бирга ҳаракат қилган ёш футболчилар — Макс Аллейн ва ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини алоҳида эътироф этди.

Премьер-лиганинг навбатдаги турида бўлиб ўтган учрашувда «Сити» Эрлинг Холанднинг 40-дақиқадаги пенальтидан урган голи билан ҳисобни очди. Бироқ 60-дақиқада Каору Митоманинг жавоб голи мезбонларни навбатдаги дуранг билан чекланишга мажбур қилди. Шу тариқа, Гвардиола шогирдлари кетма-кет учинчи бор ғалабага эриша олмади.

Шунга қарамай, мураббий ўйиндан кейин ёш ҳимоячиларнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Улар ажойиб ўйнашди. Ҳусанов — фантастик футболчи. У орқа чизиқда узун паслар билан бизга жуда катта ёрдам берди. У кенгликни тўлиқ назорат қилди. Албатта, у ҳали ўсиши, ўйин қурилишида янада фаол бўлиши керак, аммо бу — вақт масаласи. У жуда юқори савияда ўйнади», — деди Пеп Гвардиола.

Гвардиола жамоа ғалаба қозона олмаганидан афсус билдирган бўлса-да, ёш футболчиларни катта келажак кутаётганини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг