Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари мукофотланди

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари мукофотланди

Бугун, 13 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган «FIRST Global Challenge» мусобақасида дунёнинг қарийб 190 мамлакатидан келган ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси рекорд натижа кўрсатиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Фармонда жамоа аъзолари ва мураббийларнинг интеллектуал салоҳияти, муҳандислик соҳасидаги билим ва маҳорати, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилган.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли мукофотланди.

«Келажак бунёдкори» медали билан қуйидагилар тақдирланди:
Саломов Иброхим Уктамович — Ўзбекистон терма жамоаси сардори;
Абдужабборов Абдуллох Абдуғофур ўғли — терма жамоанинг техник мураббийси;
Акбаров Шохрухбек Аъзамжон ўғли, Косимов Акбаршох Анвар ўғли, Мирахмедов Аюбхон Анвар ўғли, Пардаев Умарбек Шерзод ўғли, Содиқов Шукрулло Шерали ўғли, Тешабаев Махкамбек, Тожиқўзиев Жасурбек Рустамжон ўғли, Урманов Баходир Дониёрович ва Урманов Хондамир Дониёрович — терма жамоа аъзолари;
Тешабаева Сафина ва Юсупхўжаев Ҳасанхон Алишер ўғли — терма жамоа менежерлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг