Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкатжон Турдимов юқори лавозимга тайинланди

Шавкатжон Турдимов юқори лавозимга тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Шавкатжон Турдимов Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармасини бошқаради. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди

Турдимов Шавкатжон Акбутаевич – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Шавкат Турдимов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти — олий, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

Тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг