Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифохоналарда беморнинг иши тез битиши учун барча шароитлар яратилиши шарт – Президент

Шифохоналарда беморнинг иши тез битиши учун барча шароитлар яратилиши шарт – Президент

Бундан буён вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади.

Бу ҳақда айни пайтда Тошкент давлат тиббиёт универстетида бўлиб ўтаётган учрашувда айтиб ўтилди.

«Шунда халқ билан мулоқот пайдо бўлади, одамларимиз бундан рози бўлади, тиббиёт тизимига холис баҳони ўзи беради.

Шу ўринда вилоят, туман тиббиёт раҳбарлари ва бош шифокорлар, поликлиника мудирларига мурожаат қилмоқчиман. Улар ўзига савол берсин: бемор шифохона ва поликлиникага келганда қанча вақт сарфлаяпти, олган хизматидан қанчалик кўнгли тўляпти?

Мазкур раҳбарлар ўзини беморнинг ўрнига қўйиб, эшикдан бошлаб, врач қабулига кириш учун хонама-хона юрса, рентген, лаборатория, УЗИ, ЭКГ учун бошқа-бошқа қаватга чиқиб-тушса, шунда одамларнинг ҳолатини тушуниб, бу саволга жавоб топади.

Шу боис, ҳар бир вилоят, туман тиббиёт раҳбари, бош шифокор ва поликлиника мудири беморга эътиборли бўлиб, дардига шифо излаб келган ҳар бир одамнинг иши тез битиши учун барча шароитларни яратиши шарт!» – деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг