Тошкент шаҳрининг 4 та туманида солиқ инспекцияси раҳбарлари ўзгарди
Солиқ қўмитаси раиси томонидан 2026 йил 22 июнда имзоланган тегишли буйруқ асосида бир қатор туман солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди.
Мазкур буйруққа мувофиқ, Иномов Хабибулла Таджиевич Тошкент шаҳар Олмазор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Шунингдек, Насиров Лазиз Рустамович Учтепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, Раджапов Хамдам Ҳакимбаевич Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинланди.
Эргашов Жамшид Ашурович эса Яшнобод тумани солиқ инспекциясига раҳбар этиб белгиланди. Тайинловлар пойтахтнинг иқтисодий фаол ҳудудларида солиқ маъмурчилигини янада самарали ташкил этишга қаратилгани қайд этилди.
Солиқ қўмитаси ушбу қарорлар давлат бошқаруви тизимида самарадорлик ва очиқликни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг бир қисми эканини таъкидлади.
Маълум қилинишича, мазкур тайинловлар давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган, халқ манфаатларига хизмат қилувчи ва натижадор бошқарув моделини шакллантиришга қаратилган кадрлар сиёсатининг амалий давоми ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter