Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида автобус йўлкираси тарифлари ўзгарди

Тошкент вилоятида автобус йўлкираси тарифлари ўзгарди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши жамоат транспортида йўлкира тарифларини янгилаш бўйича қарор қабул қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, шаҳар автобусларида электрон тўлов тизимидан фойдаланиш рағбатлантирилади. Энди транспорт ёки банк картаси орқали тўлов амалга оширилганда бир марталик йўлкира 2 000 сўм, нақд пулда тўланганда эса 2 600 сўм этиб белгиланади.

Шунингдек, бир нафар йўловчининг юкини ташиш хизмати учун ҳам 2 600 сўм тўланади.

Қарорга асосан, Тошкент вилояти шаҳарларида брутто шартнома асосида ҳаракатланувчи барча шаҳар автобусларида йўлкирани нақд пулсиз қабул қилиш амалиёти тўлиқ жорий этилади.

Бундан ташқари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида босқичма-босқич инфокиосклар ўрнатилади ҳамда улар орқали транспорт карталарини сотиш ва тўлдириш имкониятлари яратилади.

Мазкур қарор билан вилоят ҳокимининг 2024 йил 31 майдаги жамоат транспорти тарифларига оид аввалги қарори ўз кучини йўқотади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг