Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асфалтни «еб юборган» бошқарма масъуллари аниқланди

Асфалтни «еб юборган» бошқарма масъуллари аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти

Икки ҳудудда минг тоннадан ортиқ асфалт талон-торож қилинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари 6 та ички йўлларда асфальтлаш ишларни бажармасдан, харид қилинган 348,7 млн сўмлик 634 тонна асфалтни нақд пулга сотиб юбориб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Департаментнинг Паркент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, «G.W.» МЧЖ томонидан 540 тонна асфальт етказиб берилмаган бўлса-да, қабул қилиб олинганлиги ҳақида сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 324 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг