Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида газ таъминоти ходимининг «кирдикорлари» ошкор бўлди

Тошкент вилоятида газ таъминоти ходимининг «кирдикорлари» ошкор бўлди

Фото: Xabar.uz

Бўстонлиқ туманида сохта қоидабузарликларни расмийлаштириб келган газчи фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Бўстонлиқтумангаз» газчиси Ш.Н. ўзига бириктирилган «Озодбош» МФЙга кириб келувчи табиий газ ҳажмининг ҳар ойлик ҳисоботлардаги тафовутларини сунъий равишда камайтириш мақсадида амалда қоидабузарликка йўл қўймаган фуқароларнинг номига сохта қоидабузарлик далолатномаларини расмийлаштириб, электрон дастурига юклаб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 593,3 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг