Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ИИББнинг икки нафар тезкор ходими пора билан ушланди

Тошкентда ИИББнинг икки нафар тезкор ходими пора билан ушланди

Фото: ДХХ

Коррупцияга қарши курашиш доирасида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ички ишлар органларининг икки нафар масъул ходими томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйилди.

Аниқланишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими (ЖҚБ) катта тезкор вакили Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар 1982 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан 3 грамм «гашиш» моддаси топилганлиги ҳолати бўйича юритилаётган терговга қадар текширув ҳужжатлари доирасида, гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига ундан 2 200 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишган.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходими мазкур маблағдан 1 000 долларини олдиндан олган, у қолган 1 200 долларни ўз хизмат хонасида қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор тадбир давомида унинг шериги — шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ҳар икки ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг