Тошкентдаги автобусларда кондиционерлар ёқила бошланди
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси автобусларда кондиционерлар ишламаётгани юзасидан расмий муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқлардаги йўловчиларнинг шикоятларига жавоб берилди.
Бошқарма 2026 йил 30 апрелдаги тегишли кўрсатма хати билан барча автобусларда ташқи ҳаво ҳарорати 28 даража илиқдан юқори бўлган ҳолларда совитиш тизимларини узлуксиз ишлатиш мажбурий қилинди.
Расмий баёнотда автобус салонларида йўловчилар учун нохуш ҳарорат юзага келишининг олдини олиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
«Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси жамоат транспортида назорат тадбирларини кучайтирди.
Кўрсатма талабларига риоя этмаган ташувчиларга нисбатан қатъий интизомий ва шартномавий чоралар кўрилиши юзасидан барча масъуллар огоҳлантирилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter