Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан Чорвоққа 35 дақиқада бориш мумкин бўлган пуллик йўл лойиҳаси муҳокама қилинди

Тошкентдан Чорвоққа 35 дақиқада бориш мумкин бўлган пуллик йўл лойиҳаси муҳокама қилинди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Ш. Маҳмудов ҳамда Қатарнинг «Protocol Capital Group» ва Жанубий Кореянинг «Korea Expressway Corporation» компаниялари вакиллари билан Тошкент–Чорвоқ пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказилди.

Учрашувда лойиҳанинг техник ва инвестициявий жиҳатлари, замонавий йўл инфратузилмасини шакллантириш ҳамда ҳудуд транспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида узунлиги 52 километр бўлган замонавий автомобил йўлини қуриш режалаштирилган. Уни амалга ошириш учун 3 йил муддат белгиланган.

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг Тошкент шаҳридан Чорвоқ сув омборигача бўлган йўлни босиб ўтиш вақти ҳозирги 1 соат 20 дақиқадан 35 дақиқагача қисқариши мумкин.

Шу билан бирга, янги трасса хавфсиз ва юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи замонавий транспорт йўлаги сифатида шакллантирилиши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, янги автомобил йўли сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва ҳудудда тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун қўшимча имконият яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг