Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободда электр корхонасининг сохта ходими қўлга тушди

Юнусободда электр корхонасининг сохта ходими қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Юнусобод туманида сохта ЭТК ходими ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Д.Й. ўзини гўёки электр тармоқлари корхонаси ходими сифатида таништириб, фуқаро Ф.Б.нинг хонадонида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланганлик ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик ва электр ҳисоблагичини таъмирлаб беришини айтиб, 9,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг