Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бердиев Шерзод Жуманазарович – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шерзод Бердиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Артиқов Одилбек Садуллаевич– халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Одилбек Артиқов тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter