Янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.
Фақат айрим кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва 10-11 сентябр кунлари эса Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат фони кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида нисбатан текис бўлиши кузатилади. Республиканинг шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат 30-33 даражадан 25-28 даражагача бироз пасаяди.
7 ва 11 сентябр кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда есади, 8-10 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 11 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкентда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 17-20 даража бўлади, кундуз кунлари 32-34 даражадан 35-37 даражагача ўзгариб туради. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter