Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди

Расман: Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Фармонга кўра, Пўлат Раззоқович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ҳамда унинг бўлинмаси тугатилди. Шу билан бирга, айрим йўналишлар бошқа бўлинмаларнинг қўшимча вазифалари сифатида белгиланди.

Давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.

Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини янада ошириш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши сифатида белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг