Президент администрациясида янги тайинлов: Тимур Бутунбаев бошқа лавозимга ўтди
Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
У шу муносабат билан Президент администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
2025 йил 14 июлда Тимур Бутунбаев Президент администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шу муносабат билан сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
У 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Таълим бўйича ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010−2017 йилларда ИИВнинг турли лавозимларида ишлаган. 2018−2024 йилларда Президент администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter