Зойир Мирзаевга ёрдамчи тайинланди
Зойир Мирзаевга ёрдамчи тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 ноябрдаги қарори билан Расулов Дилшод Озодович Тошкент вилояти ҳокимнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.
Дилшод Расулов мутахассислиги бўйича молиячи-иқтисодчи, сиёсатшунос.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter