Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Португалия ўйинини қайси арбитрлар бошқариши маълум бўлди

Ўзбекистон — Португалия ўйинини қайси арбитрлар бошқариши маълум бўлди

Фото: Ўзбекистон футбол Ассоциацияси

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги баҳсини марокашлик ҳакамлар бошқаради.

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди.

Беллашувни марокашлик FIFA ҳаками Жалал Жайед бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ва Мустафо Акаркад ёрдам беради.

Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ҳамда Захеле Сивела фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамизнинг Португалияга қарши баҳси 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг