Қайси лига ва клублардан ЖЧ-2026 га энг кўп футболчи йўл олди
Тез кунларда бошланадиган футбол бўйича ЖЧ-2026 да 48 та терма жамоа иштирок этади ва уларнинг таркибига жами 1 248 нафар футболчи жалб этилган.
Ушбу футболчиларнинг 166 нафари Англия чемпионати вакиллари ҳисобланади, бу дунёдаги барча миллий лигалар ичида энг юқори кўрсаткичдир.
Клублар орасида пешқадам — «Манчестер Сити», унинг 19 нафар футболчиси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.
Жаҳон биринчилигига энг кўп футболчи юбораётган клублар рўйхатида «шаҳарликлар»дан кейин қуйидаги клублар жойлашди: «Бавария» (18), «Арсенал» ва «ПСЖ» (16 нафардан), «Барселона» (14), «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас» (13), «Атлетико» (12), «Ал-Ҳилол», «Ал-Наср», «Боруссия-Д», «Галатасарой» ва «Ливерпул» (11), «Милан», «ПСВ», «Реал» ва «Славия» (10).
Миллий чемпионатлар орасида эса мундиалдаги футболчилар сони бўйича АПЛдан кейин етакчи ўнликка қуйидагилар кирди:
- Бундеслига (101 ўйинчи)
- Ла Лига (82)
- Лига 1 (81)
- А Серия (66)
- Саудия Суперлигаси (46)
- МЛС (43)
- Туркия Суперлигаси (43)
- Англия Чемпионшипи (37)
- Нидерландия Эредивизияси (34).
ЖЧ-2026 уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter