Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданият ва санъат соҳасида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтади

Маданият ва санъат соҳасида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтади

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган очиқ мулоқотлар мавсуми бошланмоқда. Президент топшириғига мувофиқ ташкил этилаётган ушбу учрашувларда соҳа вакиллари, ижодкорлар ва тадбиркорлар иштирок этади.

Мазкур мулоқотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилади. Учрашувларда вазир Озодбек Назарбеков ҳам қатнашиши белгиланган.

Тадбирлар 2026 йил 20–25 апрель кунлари алоҳида тасдиқланган жадвал асосида ташкил этилади. Унда соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ечимлар ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

Очиқ мулоқотлар кенг қамровли йўналишларни ўз ичига олади. Жумладан, кино ва анимация, театр ва цирк, адабий ижод, мусиқа ва рақс соҳалари алоҳида муҳокама қилинади. Шунингдек, ҳунармандчилик, музейлар, археология ва болалар контенти каби йўналишлар ҳам кун тартибидан жой олган.

Мулоқотда иштирок этиш учун @mv_ochiqmuloqot_bot боти орқали рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтган фуқаролар белгиланган жадвал асосида учрашувда қатнашишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг