Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Озарбайжон: маданий ҳамкорлик юзасидан қўшма баённома имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон: маданий ҳамкорлик юзасидан қўшма баённома имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон маданият вазирликлари ўртасидаги маданият соҳасида Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган делегацияларга Ўзбекистон томонидан Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Озарбайжон томонидан эса мамлакат Маданият вазири ўринбосари Фарид Жафаровлар раислик қилди.

Томонлар икки томонлама маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишларини тасдиқлаган ҳолда, йиғилиш дўстона муҳитда ўтказилди.

Делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида амалга оширилаётган маданий ҳамкорликнинг жорий ҳолати юзасидан ахборот алмашдилар.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги  бир қатор  масалалар бўйича келишувга эришишди.

Йиғилиш якунида икки давлат маданият вазирликлари ўртасида маданий ҳамкорлик юзасидан қўшма баённома имзоланди.

Озарбайжонда «Ўзбекистон маданият кунлари» тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг