Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея президенти КХДРдан узр сўради

Жанубий Корея президенти КХДРдан узр сўради

Фото: AP.

Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён Шимолий Корея ҳудудига хусусий дронлар учгани учун узр сўради. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди

«Ҳукумат буни қилмаган бўлса-да, мен Шимолий Кореядан бошқаларнинг бепарво хатти-ҳаракатлари туфайли юзага келган кераксиз ҳарбий кескинлик учун узр сўрайман», деди сиёсатчи. У бундай провокацияларни қабул қилиб бўлмайдиган деб атади. 

ТАСС хабарига кўра, январ ойи бошида Пхенян Жанубий Корея дронлари 27 сентябр ва 4 январ кунлари унинг ҳаво ҳудудини бузганини эълон қилди. Корея Республикаси қуролли кучлари мазкур учирилишларга алоқадорлигини рад этди ва расмийлар хусусий шахсларнинг гумон қилинган иштироки бўйича тергов бошлади. 

Таъкидлаш керак, КХДРнинг 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясидаги нутқида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяни «душман мамлакат» деб атаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг