Андижонда қатор тайинловлар амалга оширилди
Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар ва Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди.
Жумладан, Тўланов Акмалжон Махамматумарович Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тўланов Акмалжон Махамматумарович 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Исманов Исомиддин Бахриддинович Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Исманов Исомиддин Бахриддинович 1981 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган. У 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Бундан ташқари Марҳамат туманига ҳоким ҳам тайинланди.
Тайинловга кўра, эндиликда туманни шу кунга қадар Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келган Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли бошқаради.
Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган.
У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали (кундузги), 2022 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter